Ўқувчи учун йўриқнома
Ҳеч нарса топилмади. Бошқа сўз билан уриниб кўринг.
Бу қўлланма Таълим тарбия порталида ўқиш учун керак бўлган ҳамма нарсани тушунтиради: курсга ёзилиш, дарсларни топшириш, сертификат олиш.
1. Ҳисобга кириш
- Сайтнинг юқори ўнг бурчагидаги Кириш тугмасини босинг.
- Логин ва паролни киритинг. Паролни унутган бўлсангиз — Паролни тиклаш ҳаволасидан фойдаланинг.
- Киргандан кейин юқорида Кабинет ҳаволаси пайдо бўлади — бу сизнинг шахсий саҳифангиз.
2. Курсни танлаш
- Курслар бўлимини очинг.
- Чапдаги филтрлар орқали фан, даража ва нархни танланг.
- Курс карточкасини босиб, тавсиф, дастур ва ўқитувчи билан танишинг.
- Ёққан курсда Курсга ёзилиш тугмасини босинг.
3. Тўлов
- Бепул курслар дарҳол очилади.
- Пуллик курслар учун тўлов саҳифаси чиқади. Тўлов тасдиқлангандан кейин курс кабинетда пайдо бўлади.
- Тўлов чеки Кабинет → Тўловлар бўлимида сақланади.
4. Дарслар
- Кабинет → Менинг курсларим рўйхатидан курсни очинг.
- Дарслар кетма-кет очилади: аввалгисини тугатмасангиз, кейингиси очилмайди.
- Ҳар бир дарсда видео, матн ва қўшимча материаллар бўлиши мумкин.
- Дарс охирида Тугатдим тугмасини босишни унутманг — прогресс шундан ҳисобланади.
5. Тестлар
- Тест саволлари дарс ичида чиқади.
- Баъзи тестларда вақт чегараси бўлади — тайёр бўлгач бошланг.
- Ўтиш бали одатда 60%. Балл етмаса, тестни қайта топшириш мумкин.
6. Уй вазифаси
- Уй вазифаси Кабинет → Вазифалар бўлимида кўринади.
- Жавобни матн сифатида ёзиш ёки файл юклаш мумкин.
- Ўқитувчи баҳо ва изоҳ қолдиради. Изоҳни ўқиб чиқинг — кейинги ишда фойдали бўлади.
7. Сертификат
- Курснинг барча дарсларини тугатиб, тестлардан ўтсангиз, сертификат автоматик берилади.
- Сертификат Кабинет → Сертификатлар бўлимида.
- Сертификатдаги код орқали исталган киши унинг ҳақиқийлигини текшира олади.
8. Билдиришномалар
- Янги дарс, баҳо ёки эслатма ҳақида хабар қўнғироқ белгисида чиқади.
- Иловани телефонга ўрнатсангиз, билдиришномалар пуш орқали келади.
Кўп учрайдиган саволлар
Курс очилмаяпти. Тўлов тасдиқланмаган бўлиши мумкин. Кабинет → Тўловлар бўлимини текширинг.
Прогресс янгиланмаяпти. Саҳифани янгиланг; агар дарс охирида «Тугатдим» босилмаган бўлса, прогресс сақланмайди.
Сертификат чиқмаяпти. Барча дарслар тугатилганини ва тестлардан ўтилганини текширинг.
Ходимлар (марказ, ўқитувчи, регистратор ва бошқалар) учун йўриқнома бошқарув панелида — «Йўриқнома» менюсида.